“Ўзстандарт” агентлиги томонидан юртимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноатини янада ривожлантириш мақсадида, озиқ-овқат саноати соҳасидаги Халқаро  стандартлаштириш ташкилоти – ISO ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташқилотининг – CODEX ALIMENTARIUS стандартлари аслича қабул қилинди. 
Мазкур халқаро стандартларни қабул қилиниши мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, стандартлаш ҳамда агробизнес йўналишида консалтинг, маркетинг хизматларини ривожлантириш ва илмий тадқиқотларга асосланган интенсив агросаноат тизимини ташкил қилиш, соҳанинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасига  замонавий технологияларни кенг жорий этишга  замин яратади.