Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 августдаги “Ўзбекистон Республикасида мувофиқликни баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш ва синов лабораториялари комплексини ривожлантириш тўғрисида”ги ПҚ-4419-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзстандарт” агентлиги Республика ва хорижий олий таълим муассасаларида Стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш йўналишларида таълим олаётган 3 ва 4-босқич талабаларини тажриба орттириш ва амалиёт ўташ учун хорижга юбориш учун танлов эълон қилади!
Танлов шартлари:
1. Хорижга ўқув амалиётга юбориш бўйича номзодлар ҳужжатларини 2020 йилнинг 1-10 февралгача “Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги Стандартлар институтидаги Танлов комиссияси масъул котибига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:
- Олий таълим муассасаси раҳбарияти номидан тавсия хати;
- синов дафатарчасидан кўчирма, бунда синов дафтарчасидаги рейтинг кўрсаткичлари 80 баллдан юқори бўлиши ва 3 (уч) баҳо бўлмаслиги керак;
- талаба ҳақида маълумотнома (обьективка);
- чоп этилган камида битта илмий мақолаларидан нусха;
- хорижий тилни CEFR B2 даражада билиши, ахборот технологиялари бўйича кўникмага эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжат (сертификат, гувоҳнома ва б.);
- таълим олаётган муассасаси томонидан берилган тавсифнома;
2. Хорижий давлатларга ўқув амалиёт курсларида малака ошириш учун номзодларга қуйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат:
- амалиётга бораётган ўқув лаборатория марказлари ва иш фаолияти бўйича керакли билим ва кўникмаларга, мавжуд муаммолар ва уларнинг илмий - амалий ечими бўйича маълумотга эга бўлиши;
- замонавий ахборот технологияларидан фойдалана олиш кўникмасига эга бўлиши;
- ўқув амалиётини ўтаб келгач маҳаллий синов ва калибрлаш лабораторияларда муддатли шартнома асосида камида олти ойдан бир йилгача муддат давомида ишлаб беришини кафолатлаши талаб этилади.
3. Танлов 2020 йилнинг 20-25 февраль кунлари ушбу Низом талабларига кўра, ҳужжатларини тўлиқ топширган талабгорлар сонидан қатъий назар барча номзодлар учун ўтказилади. Танловнинг биринчи босқичи танловда талаб этилган йўналишлар бўйича фанлар кесимидан тайёрланган тест саволлари асосида бўлади. Танлов комиссияси барча аъзолари иштирокида соҳага оид билим ва кўникмаларини аниқлаш учун тест натижалари 80 баллдан юқори бўлган талабалар билан суҳбат ўтказилади.
Мурожат ва қўшимча маълумотлар учун:
Манзил: Тошкент шаҳар, Чўпонота кўчаси, 9 В уй, Стандартлар институти биноси, 308 хона
Телефон: +998(99)800-05-99
E-mail: yangiumid@mail.ru