Республикамизнинг барча ҳудудларида улкан ҳажмдаги қурилиш ва ободонлаштириш ишлари олиб бориляпти. Бунинг натижасида юртимизда бир-биридан шинам турар жойлари ва осмонўпар бинолар қад кўтармоқда.
Албатта, бу биноларга ишлатилаётган қурилиш маҳсулотлари ҳам стандарт талабларига жавоб бериши лозим. Акс ҳолда қурилишлар инсон ҳаёти учун жиддий хавф туғдириши турган гап. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, қурилиш маҳсулотлари юртимизда мажбурий сертификатланадиган маҳсулот турига киритилган.
“Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги Департамент мутахассислари республикамизда қурилишда ишлатиладиган металл маҳсулотларининг сифатини ўргандилар.
Афсуски, ўрганишлар натижасини ижобий деб бўлмайди. Таҳлиллларга кўра, 18 та металл маҳсулотлари намуналарининг 10 таси (5 та ҳолатда 12 mm, 2 та ҳолатда 14 mm ва 3 та ҳолатда 16 mm ли арматуралар амалдаги меъёрий ҳужжатлар, яъни физика механик хоссалари ва кимёвий таркиби бўйича талабларга жавоб бермаслиги маълум бўлди.
Мазкур маҳсулотларни харид қилишда унинг мувофиқлик сертификатлари ва иловасидаги маҳсулотни лаборатория синовларидан ўтказилганлигини тасдиқловчи синов баённомаларини талаб қилишингиз тавсия этилади.