“Ўзстандарт” агентлиги тизимдаги Стандартлар институти ҳамда Таиланднинг Бангкок шаҳрида жойлашган Чулалонгкорн миллий тадқиқотлар университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Чулалонгкорн миллий тадқиқотлар университети Таиланддаги миллий стандартлар бошқаруви ҳамда сифатни баҳолаш тизимида фаолият олиб борувчи дунёнинг етакчи олий ўқув юртларидан бири ҳисобланади.
Ушбу меморандум доирасида “Ҳалол” стандартини ҳаётимизга самарали тадбиқ этишда икки давлат ўртасида илмий, амалий ҳамкорликни ўзаро йўлга қўйиш кўзда тутилган.