“Ўзстандарт” агентлигининг 2016 йил 5 августдаги 05-780 сонли қарори билан 2016 йил 1 сентябрдан қуйидаги Давлат стандартлари жорий этилди:
- O’z DSt ISO/IEC 27031:2016 “Ахборот технологияси. Хавфсизликни таъминлаш усуллари. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини бизнесга жорий қилишга тайёрлиги бўйича бошқарувчилик кўрсатмалари”;
- O’z DSt ISO/IEC 27033-1:2016 “Ахборот технологияси. Хавфсизликни таъминлаш усуллари. Тармоқ хавфсизлиги. 1 – қисм. Шарҳ ва концепциялари”;
- O’z DSt ISO/IEC 27033-2:2016 “Ахборот технологияси. Хавфсизликни таъминлаш усуллари. Тармоқ хавфсизлиги. 2 – қисм. Тармоқ хавфсизлигини лойиҳалаштириш ва жорий этиш бўйича раҳбарий кўрсатмалар”;
- O’z DSt ISO/IEC 27033-3:2016 “Ахборот технологияси. Хавфсизликни таъминлаш усуллари. Тармоқ хавфсизлиги. 3 – қисм. Эталон тармоқ сценарийлари. Таҳдидлар, лойиҳалаштириш усуллари ва бошқарув масалалари”;
- O’z DSt ISO/IEC 27033-4:2016 “Ахборот технологияси. Хавфсизликни таъминлаш усуллари. Тармоқ хавфсизлиги. 4 – қисм. Хавфсизлик шлюзларини қўллаган ҳолда тармоқлараро хавфсизликни таъминлаш учун коммуникациялар”;
- O’z DSt ISO/IEC 27033-5:2016 “Ахборот технологияси. Хавфсизликни таъминлаш усуллари. Тармоқ хавфсизлиги. 5 – қисм. Виртуал ҳусусий тармоқларни қўллаган ҳолда тармоқлараро хавфсизликни таъминлаш учун коммуникациялар”.
Стандартни олиш учун “Ўзстандарт” агентлиги “Axborot – ma’lumot markazi” ДКга мурожаат қилишингиз мумкин:Тошкент ш., Фаробий кўч., 333А, тел: 249-18-66, e-mail: infocenter@standart.uz.
Ахборот хизмати