“Ўзстандарт” агентлиги якунланиб бораётган йилда стандартлаштириш соҳасида АҚШнинг ASTM International ташкилоти, Германиянинг ALPHA Consulting GmbH, Қозоғистоннинг Стандартлаштириш ва сeртификатлаштириш институти, Россия илмий-техника ахборот маркази Федерал давлат унитар корхонаси, метрология соҳасида эса Франция Миллий Метрология ташкилоти, Белорусия давлат метрология институти, Хитойнинг Нанкинг бозорларни тартибга солиш Администрацияcи, мувофиқликни баҳолаш соҳасида Туркиянинг “ТУРКСЕРТ” сетрификатлаштириш хизматлари компанияси, Корея аккредитация кенгаши, Бирлашган Араб Амирликларининг Миллий Аккредитация Тизими, Хитой Сертификатлаштириш ва инспекция гуруҳи, Туркия аккредитация агентликлари билан кeлишув ва меморандумлар имзоланди.
Албатта бундай келишувлар соҳа ривожига катта ҳисса қўшиш баробарида, ходимлар ўртасида тажриба алмашиш ва маҳсулот синовларининг замонавий усулларини кенг жорий этишга ёрдам беради.