Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги  Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя қилинишини таъминлаш департаменти (Департамент) мутахассислари томонидан жорий йил давомида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва уларга қўшимча қулайликлар яратиш  мақсадида бир турдаги маҳсулотларга ягона талабларни белгиловчи 10 та давлат стандартлари ишлаб чиқилди. Ушбу стандартлар, талаблари турлича бўлган 279 та ташкилот стандартлари ўрнига ишлаб чиқилган бўлиб, тадбиркорларимизга бепул берилади.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, тадбиркорларимиз эндиликда ушбу маҳсулотлар учун янгидан ташкилотнинг стандарти ишлаб чиқишга маблағ ва вақт сарфлаш ташвишидан озод бўлиш билан бирга, ушбу стандартлар халқаро меъёрлар билан уйғунлаштирилганлиги туфайли ўз маҳсулотини экспортга йўналтириш имконига ҳам эга бўлишади. Масалан, маккажўхори қаламчалари ишлаб чиқаришни ихтиёр қилган ҳар бир тадбиркор алоҳида Ташкилот стандарти (Ts)  ишлаб чиқиши ва ҳар беш йилда уни янгилаб туриши шарт эди. Эндиликда ушбу маҳсулот ишлаб чиқарадиган 24 нафар тадбиркор ва ушбу фаолият билан келгусида шуғулланадиган ишбилармонлар учун ягона, халқаро талаблар билан уйғунлаштирилган O’z DSt__:2019 “Маккажўхори қаламчалари. Техникавий шартлар”  ишлаб чиқилди. Ёки худди шундай тадбиркорлар томонидан кўплаб ишлаб чиқариладиган полимер шланглар (26-та Ts ўрнига), оқартирувчи воситалар (36-та Ts ўрнига), косметик глицерин (21-та Ts ўрнига) ишлаб чиқарувчилар учун ҳам янги давлат стандартлари ишлаб чиқилди.