“Ўзстандарт” агентлиги томонидан қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини экспорт кўламини кенгайтириш ва ҳажмини ошириш мақсадида жорий йилда 37 та фермер хўжаликлари, “Eurocert” (Греция) томонидан Global G.A.P. стандарти бўйича халқаро сертификати расмийлаштириб берилди. Бунинг натижасида Европа ва бошқа давлатларига экспорт қилишга имконият яратилди.

“Халқаро Global G.A.P. стандартини жорий этиш бўйича мутахассисларни тайёрлаш мақсадида “Ўзстандарт” агенлиги АҚШ Халқаро Тарақиёт Агентлиги (USAID) ташкилоти билан ҳамкорликда республиканинг барча ҳудудларидан мутахасисларни жалб қилган ҳолда интенсив ўқув курслари ташкил этилди ва хозирги кунда 20 тадан ортиқ мутахасислар ўз билимларини оширдилар.