Республикамизда ишлаб чиқарилаётган енгил саноат маҳсулотлари ва етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги ҳамда бошқа маҳсулотларни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Европа Иттифоқи мамлакатлари бозорларига экспорт қилинишига эришиш мақсадида Республика синов ва сертификатлаштириш маркази ва “Ўзбекистон экспортчилари уюшмаси” билан ҳамкорлик Келишуви имзоланди.
Учрашувда Маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси томонидан жорий йилнинг 11 ойи мобайнида маҳаллий корхоналарга 1739 та, шундан стандартлаштириш – 495 та, метрология – 235 та, сертификатлаштириш – 424 та, қадоқлаш ва ёрлиқлаш – 120 та, сифат менежмент тизимлари масалалари – 232 та ва бошқа масалаларда 233 та амалий ёрдамлар берилганлиги маълумот сифатида айтиб ўтилди.
Бундан ташқари, яқин келажакда иш фаолиятини бошлайдиган лабораториялар комплексида барча турдаги маҳсулотлар синови жаҳон стандартлари бўйича қамраб олиниши тадбиркорлик субъектлари томонидан экспортга чиқариладиган маҳсулотларни тўсиқларсиз экспорт қилинишига эришилишига катта замин яратиши таъкидланди.