Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилаётган тарозиларнинг ҳаммаси ҳам стандарт талабларига тўлиқ жавоб бераяпти дея олмаймиз. Аммо, бундай тарозиларнинг муомаладан чиқарилиши ва республикамиз ҳудудига киритилмаслиги устидан тегишли соҳа мутаҳассислари томонидан зарур чора тадбирлар кўрилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона Қўмитасининг       мурожаатига асосан мамлакатимизга олиб кирилаётган Хитой ХДР да  ишлаб чиқариган 5600 дона электрон тарозилардан тақдим этилган    3 дона “АНЛИ 777” ва “STARLUX 777” туридаги электрон тарозилари Ўзбекистон миллий метрология институти  мутахассислари томонидан меъёрий ҳужжатлари талабларига  биноан қиёслашдан ўтказилди. Қиёслаш натижаларига кўра қўлланишга яроқсиз деб топилди.