SMIIC ташкилотида “Ҳалол Фармацевтика масалалари” (Technical Committee TC 16 - Halal Pharmaceutical Issues) ва “Қўл хунармандчилиги” (Technical Committee TC 17 – Handicraft) бўйича янги техник қўмиталар ташкил этилди. Ушбу техник қўмиталар Ҳалол йўналишида фармацевтика ва қўл ҳунармандчилиги тармоқларини ривожлантириш учун хизмат қилади.
Техник қўмиталар фаолиятида Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳузуридаги Ислом мамлакатларининг стандартлар ва метрология институтининг экспертлари иштирок этишади.
“Ҳалол Фармацевтика масалалари” (Technical Committee TC 16 - Halal Pharmaceutical Issues)техник қўмитасига Малайзия, “Қўл ҳунармандчилиги” Technical Committee TC 17 – Handicraft) техник қўмитасига Миср давлати бошчилик қилишади.