Мамлакатимиз, бутун халқимиз оғир жудоликка учради. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов 2016 йил 2 сентябрь куни вафот этди. Шу муносабат билан 2016 йил 3 сентябрдан мамлакатимизда уч кунлик мотам эълон қилинди. Мамлакатимизда ва хорижий давлатлардаги Ўзбекистон Республикаси элчихоналарида Ўзбекистоннинг давлат байроқлари туширилди.
Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари кўчаларида ўн минглаб ватандошларимиз чуқур қайғу ва кўз ёшлари билан Президентимиз билан видолашди.
Самарқанд шаҳридаги Форумлар мажмуасида 3 сентябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов билан видолашув маросими бўлиб ўтди.
Шу муносабат билан «Ўзстандарт» агентлиги раҳбарияти ва жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлигини билдиради. Республикамизнинг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг порлоқ хотираси халқимиз қалбида абадий яшайди.
Ахборот хизмати