Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан, қурилиш маҳсулотлари соҳасидаги халқаро стандартлар рўйхати белгилаб олинди.

 “Ўзстандарт” агентлиги тизимидаги Стандартлар Институти учун мазкур соҳани мукаммал ривожлантириш,  халқаро стандартларни қабул қилиш учун давлат бюджетидан 1 млрд. 600 млн. сўм миқдорда маблағ ажратилди.

Шу муносабат билан, 2019 йилнинг якунига қадар жами 577 та халқаро стандартларни (340 та стандарт ҳамда 237 та ҳаволадаги стандартлар) ўзбек тилида ишлаб чиқиш бўйича Стандартлар институтида ишлар олиб борилмоқда.

Мазкур халқаро стандартларни ишлаб чиқишда, Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари Университети ҳамда Тошкент архитектура- қурилиш институтининг профессор-ўқитувчилари  ҳам жалб этилган