Жорий йилнинг 11 декабрь куни “Ўзстандарт” агентлигида Россия Федерациясининг “Татнефть” компанияси, “Ўзкимёсаноат” ва “Биринчи резинотехника заводи” вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда шина маҳсулотларини ишлаб чиқариш, маҳсулот синови ва унинг мувофиқлигини баҳолаш, маҳсулот синови бўйича лабораториялар ташкил этиш, ички бозорни сифатсиз маҳсулотлардан ҳимоя қилиш ва кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик мавзусига оид масалалар муҳокама этилди.