“Ўзстандарт” агентлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда республикамизда амалда бўлган 207 та (жумладан 24 таси озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун) санитария-гигиена меъёрларини халқаро талаблар билан уйғунлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Ушбу саъй-ҳаракат орқали истеъмолчиларни сифатли ва хавфсиз маҳсулотлар билан таъминлашга эришилади.