“Ҳокимиятни пулга сотиб олганлар ундан фойда олишни истайди”, деган эди файласуф Арасту. Қадимги Грек файласуфи яшаб ўтган даврдан бери қанча сувлар оқиб ўтди. Аммо коррупция билан боғлиқ муаммо ўз долзарблигини йўқотмаган. Бунинг устига унга қарши курашишда самарали қурол ҳам яратилмаган.
XX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб коррупция халқаро муаммолардан бирига айланди. Бир мамлакатдаги коррупция кўриниши иккинчи мамлакат билан боғланиб кетди. Айни дамда коррупция халқаро савдода миллиардлаб зарар келтирмоқда.
Коррупция билан боғлиқ муаммо Европада ҳам сақланиб қолмоқда. Бу мавзу давлат ва ҳукумат раҳбарлари, полиция ва журналистларнинг доимий эътиборида. Таҳлилчиларнинг фикрича, “кўҳна қитъа”даги коррупция ҳар йили Европа иқтисодиётига 120 миллиард евро миқдорида зарар етказади.
Бироқ, Европа Иттифоқининг аксилкоррупция агентлиги – OLAFнинг таъкидлашича, бу атиги айсбергнинг юқори қисми холос. Аслида Европа мамлакатлари коррупция туфайли йилига 323 миллиард евродан маҳрум бўлади. Кузатувчиларнинг фикрича, коррупциянинг ҳақиқий қамровини баҳолашнинг имконияти йўқ. ЕИ мамлакатлари аҳолиси ўртасида ўтказилган ижтимоий сўров натижаларига қараганда, респондентларнинг 76 фоизи коррупция ўсиб бораётганини қайд қилган.
Европада энг коррупциялашган мамлакат Греция экани айтилади. Ундан кейинги ўринларда Италия, Испания, Литва, Чехия давлатлари турар экан. Европада коррупцияга қарши курашишга ўнлаб ташкилотлар жалб қилинган.
Жаҳоннинг турли давлатларида коррупцияни бартараф этиш йўлида бир қатор самарали чора-тадбирлар амалга оширилди ва оширилмоқда. Шу ўринда шарҳловчилар бир овоздан Сингапур тажрибасини тез-тез тилга олади. Бу давлат чорак аср мобайнида учинчи дунё мамлакатидан гуллаб-яшнаган фаровон мамлакатга эришди. Бу мақомга эришишида коррупцияга қарши кескин курашиш бош омил бўлди. Ўтган асрнинг 50-йилларида Сингапур жуда ҳам қашшоқ эди. Табиий ресурсларнинг етишмаслиги, ҳатто ичимлик сувининг четдан олиб келиниши давлат идораларида илдиз отган коррупция олдида арзимаган иш бўлиб кўринарди. Ҳамма, ҳатто ўқитувчилар ҳам пора оларди. Аммо Сингапур ҳукумати коррупция устидан ғалаба қозонди. Бунда биринчи навбатда мамлакат раҳбариятининг қатьий иродаси муҳим аҳамият касб этди. Бош вазир Ли Куан Ю коррупцияга барҳам беришда ўз қариндошлари ва ҳукуматдаги маслакдошларини ҳам аяб ўтирмади. Ҳар бир фуқаронинг шубҳали хатти-ҳаракатлари текширилди, айбдорларга муносиб жазо берилди.
Иккинчидан коррупцияга қарши курашишга қаратилган янги қонунлар қабул қилинди. Учинчидан, бу қонунларни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида амалда чекланмаган ваколатларга эга бўлган – Коррупция ҳолатларини текшириш бюроси ташкил этилди. Бюро бевосита давлат раҳбарига бўйсунарди, бу ўз навбатида ҳар бир давлат амалдорига нисбатан адолатли тергов олиб борилишини таъминлади.
Шу ўринда Руминия тажрибасини ҳам мисол сифатида келтириш мумкин. Бу мамлакат 2007 йилда Европа Иттифоқига аъзо бўлиб кирди. Шуни айтиш керакки, Руминия Европа Иттифоқига киришидан аввал ва кирганидан кейин ҳам мамлакатда коррупция илдиз отган эди. Унга қарши курашиш шунчаки, кўргазмали бўлиб, бирор бир натижа бермасди. Вазиятни кузатиб борган Еврокомиссия бу иллатга қарши курашишга аралашишга аҳд қилди. Унинг экспертлари 2011 йилда Руминия учун аксилкоррупция стратегиясини ишлаб чиқди, бу лойиҳа ўз самарасини берди. Мамлакатда коррупцияга қарши курашиш иккита идорага – Миллий аксилкоррупция бошқармаси ва Миллий яхшилик масалалари агентлигига топширилди. Бу икки идора 2013 йилда мингдан ортиқ ишни судга топширди. Порахўрликда гумон қилиниб ўнлаб вазирлар, элчилар, мэрлар, полиция ва божхона ходимлари қўлга олинди. Бу мамлакатда коррупцияга қарши курашишнинг самарали бўлишига Европа Иттифоқи ва маҳаллий сиёсатчи, суд ва ОАВнинг биргаликда қилган ҳаракатлари сабаб бўлди. Амалиёт шуни кўрсатдики, тўғри стратегия бўлмас экан мамлакатда коррупцияга қарши курашиш самара бермас экан.
Узоқ йиллардан бери Швеция коррупциялашган давлатлар рўйхатига кирмайди. Шуни таъкидлаш керакки, 19 асрга аввалбошда лотинчада акс этган маънодан бошқача янграйди.
"Transparency International", Жаҳон банки ва бошқа ташкилотлар коррупция деганда ҳукумат амалдорлари ўзларининг шахсий манфаатлари йўлида хизмат ваколатларини суиистеъмол қилганлигини тушунади.