Конституциямизнинг қабул қилинган куннинг 27 йиллиги муносабати билан “Ўзстандарт” агентлигида давра суҳбати ташкил этилди.
Мазкур маърифий учрашувда Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ва Тошкент Давлат Юридик Университетидан ҳуқуқшунос олимлар иштирок этиб, иштирокчиларга Конституция – барча қонунларимизнинг асоси, мамлакатимиз фаровонлиги, халқимиз бахт-саодатининг кафолати эканлигига эътибор қаратилди.
Шунингдек, учрашувда ҳаётимизнинг барча жабҳаларида кенг қамровли ислоҳотлар олиб борилаётгани, бунинг замирида энг аввало инсон хуқуқ ва эркинликларига, унинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш, инсон ҳуқуқларининг энг олий қадрият сифатида тан олиниши каби ҳаётий тамойиллар ҳақида батафсил фикр мулоҳазалар билдирилди.