Халқаро ҳамжамият томонидан “Ташкилот ва муассасаларда коррупцияга қарши кураш стандартлари” қатор мамлакатлар тажрибаларга таянган ҳолда ишлаб чиқилган. Бу стандарт ИСО 37001 – “Пора олиш ва беришга қарши курашиш менежмент тизими” деб юритилади.

Стандартлар институти жорий йилнинг 10-12 декабрь кунлари мазкур стандарт бўйича давлат хизматчилари учун ўқув семинарлари ташкил этмоқда.

Ўқув курсида коррупция ўзи нима?, қандай фаолиятлар коррупция деб баҳоланади, қандай қилиб коррупцияга аралашиб қолинади, бу муаммони олдини олишда нималарга эътибор қаратиш керак каби қатор масалалар кўриб чиқилади.

Курсни “Турксерт” (Туркия) сертификатлаштириш ташкилотининг тажрибали экпертлари олиб боради.