Ҳаётда инсон учун бебаҳо саналган неъматлар бисёр. Аммо уларнинг орасида бир неъмат борки, унинг ўрнини ҳеч нарса билан алмаштириб бўлмайди. Бу - Озодлик, Мустақиллик неъматидир!. Аввало, одамзот руҳан ва қалбан эркин бўлмас экан у нафақат оиласига балки Ватани тараққиётига ҳам ҳеч қандай наф келтира олмайди. Охир оқибат мутега айланиб яшашдан бошқа имконияти қолмайди. Маънисиз яшагандан кўра яшамаган афзалроқдир. Даҳақиқат, истиқлол халқимизга ўзлиги, тарихи ва ота-боболаримиздан қолган улкан маънавий меросни, қадрятларни ва энг муҳими ўз тақдиримизни ўзимиз ҳал қилиш имкониятларини берганлиги билан ҳам қадрлидир.
Республикамиз Президенти белгилаб берган тараққиёт йўли-бу халқимизнинг орзу-интилишлари, мақсадларини рўёбга чиқаришга қаратилган энг тўғри йўлдир.
Фурсатдан фойдаланиб “Ўзстандарт” агентлиги Республикамиз халқини Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги билан табриклайди.
Истиқлолимиз абадий бўлсин!