Кадрлар тайёрлаш Миллий Дастурига асосан, “Ўзстандарт” Агентлигининг Стандартлар институти Қайта тайёрлаш ва малака ошириш маркази томонидан стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология, мувофиқликни баҳолаш ва менежмент тизимлари бўйича “2020 йилда Стандартлар институтида ташкилотлар ва корхоналарнинг раҳбар ходимлари ва мутахассислари малакасини ошириш Режа-жадвали ” ишлаб чиқилди.
Ўқув курслари бўйича назарий, амалий ва лаборатория машғулотлари амалдаги қонунчилик ва норматив хужжатлар талабларини ҳисобга олган ҳолда институтда ишлаб чиқилган ўқув дастурлари асосида, юқори малакали профессор-ўқитувчилар томонидан олиб борилади.
Қайта тайёрлаш ва малака ошириш маркази шунингдек корхона ва ташкилотлар буюртмалари асосида уларни қизиктирган, шу жумладан режа-жадвалда (иловада) кўрсатилмаган ихтисосликлар бўйича ўзаро келишилган дастур асосида, тингловчилар сони 20 тадан кам бўлмаган гуруҳлар учун ўқув курслари ташкил қилиши мумкин. Ўқиш ўзбек ва рус тилларида олиб борилади.Ўқув курсни муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга давлат намунасидаги гувоҳнома ёки сертификат берилади.
Малака оширишга вилоятлардан жалб қилинган мутахассислар Стандартлар институти қошидаги меҳмонхона хизматидан шартнома асосида фойдаланишлари мумкин.
Қўшимча маълумотларни www.smsiti.uz ва www.standart.uz сайтларидан ҳам олишингиз мумкин.
Юқоридагиларни эътиборга олиб, ўқув жараёнини оптимал ташкил этиш ва мувофиқлаштириш мақсадида, 2020 йилда Стандартлар институтида мутахассисларингиз малакасини ошириш бўйича Сизни қизиқтирган савол ва таклифларингиз бўйича қуйидаги телефон ва электрон манзиллари орқали боғланишингизни сўраймиз: (71) 250-12-63, 253-80-81; факс: 253-85-10;
e-mail: spk-niisms@exat.uz, cpk_niisms@mail.ru, mom@smsiti.uz.