“Ўзстандарт” агентлиги томонидан Хитой Халқ Республикасининг Нанкинг шаҳрида, Нанкинг бозорларни тартибга солиш Администрацияcи (NJAMR) рабарияти билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги фаолиятни такомиллаштириш, идоралараро ва инновацион синов лабораториялари комплексини ривожлантириш, соҳага хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш ва маҳаллий маҳсулотларни халқаро стандартларга мувофиқ баҳолаш орқали савдодаги техник тўсиқларни бартараф этиш масалари муҳокама этилди.

Учрашув натижасига кўра, “Бир макон-Бир йўл” лойиҳаси доирасида Агентлик  ҳузуридаги Республика  синов ва сертификатлаштириш маркази ва  Нанкинг бозорларни тартибга солиш Администрацияcи ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Мазкур ҳужжат метрология, мувофиқликни баҳолаш,  маҳсулотлар синови бўйича қўшма лойиҳа дастурлари ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, халқро стандартларга мувофиқ синов лабораторияларини биргаликда ташкил этиш, мутахассис ва делегациялар алмашуви, учрашув, видео-конференция, семинар ва симпозиумлар ташкил қилишга хуқуқий асос яратади.