Маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси мутахассислари Хитой Халқ Республикаси озиқ-овқат маҳсулотларининг ёрлиқланишига бўлган талаблари юзасидан ҳудудлардаги “Jizzax Agro trade” , “SIRDARYA-BEANS-EXPORT”, “SERJILO BOYOVUT” каби 50 дан ортиқ корхоналарда тарғибот ишларини олиб бордилар.
Унда корхона масъулларига ўз маҳсулотларини экспорт қилишнинг тартиб-тамоиллари, белгиланган талаблари юзасидан маълумотлар берилди.