“Ўзстандарт” агентлиги тизимидаги ўлчаш лабораторияларини модернизация қилиш ва қайта жиҳозлаш мақсадида 51 дона ускуналар харид қилиниб, 53 та метрологик текширув услублари жорий қилинди.
Харид қилинган замонавий ускуналар тиббиёт соҳасида қўлланиладиган 1 050 дона, нефт-газ саноатида қўлланиладиган 1 020 дона ҳамда озиқ-овқат саноатида қўлланиладиган 250 дона ўлчаш воситалари устидан метрологик текширувни амалга ошириш имкониятини яратди. Бунинг натижасида мазкур соҳаларнинг чет элларда ўтказиладиган метрологик текширувларга сарфланадиган 7,5 млн. доллар маблағлари иқтисод қилинишига эришилди.