Оммавий ахборот воситалари ходимлари навбатдаги медиа-тур давомида Сирдарё вилоятида фаолият кўрсатаётган “Бек кластер” ва “Деҳқонобод анори” ишлаб чиқариш корхоналарида бўлдилар.
“Бек кластер”да асосан дуккакли маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, Ҳамдўстлик мамлакатларига экспорти йўлга қўйилган. Келгусида Европа давлатлари бозорларига экспортни йўлга қўйиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
“Деҳқонобод анори”да табиий анор шарбати тайёрланади. Қуёшли ўлкамизда пишиб етилган, витаминларга бой анорларимиздан тайёрланётган анор шарбатига ички ва ташқи бозорларда эҳтиёж анча юқори.
“Ўзстандарт” агентлиги томонидан ташкил этилган медиа-тур давомида, ҳар икки корхоналарга ўз маҳсулотларини жаҳон бозорларида сотишлари учун халқаро сифатни белгиловчи “GLOBALG.A.P.” сертификати топширилди.
Шунингдек, мазкур турда Сирдарё синов ва сертификатлаштириш марказининг ишлаб чиқариш корхоналарига кўрсатаётган амалий ёрдами тўғрисида маълумотлар берилди.