“Ўзстандарт” агентлигида Осиё Тараққиёт Банки (ADB) ҳамкорлигида озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги бўйича халқаро консултантлар Дуглас Бирни, Корнелис Соневельд, Иддя Карунасагар билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда халқаро консултантлар томонидан озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мамлакат тараққиёти, иқтисодий ва маънавий ривожланиш даражасини белгиловчи муҳим омиллардан эканлиги ва барча давлатларда иқтисодий хавфсизликнинг ажралмас таркибий қисми ҳисобланган озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва янада такомиллаштириш юзасидан назарий ва амалий таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ қилиш долзарб вазифа эканлиги таъкидлаб ўтилди.
Тадбирда халқаро консултантлар юртимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, стандартлар ва техник регламентлар борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумотга эга бўлишди ва бу келгусидаги тадқиқот ишларини янада мазмунли бўлишига ёрдам беришига умид билдиришди.
Мазкур учрашувнинг давоми сифати “Ўзстандарт” агентлигида халқаро консултантлар ва мамлакатимиздаги озиқ-овқат махсулотлари хавфсизлигига тегишли вазирлик ва идоралар иштирокида семинар-трейнинг бўлиб ўтади.
Ўтказиладиган тадбирда озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигига оид мавзу юзасидан маърузалар тингланди.