«Ўзстандарт» агентлиги раҳбарияти томонидан тасдиқланган режага кўра, навбатдаги сайёр қабул учрашуви жорий йилнинг 26 август куни Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида бўлиб ўтди.
Сайёр қабулни Шаҳрисабз тумани ҳокими И. Нусуров кириш сўзи билан очиб, ҳозирги кунда Республикамизда кичик бизнес вакиллари фаолиятига берилаётган эътибор ва уларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга ошириб келинаётган кенг кўламдаги ишларга тўхталиб ўтди ва сўзни “Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” Давлат корхонаси Бош мутахассиси Ж.А. Абдуқодировга берди.
Ж.А. Абдуқодиров сўзга чиқиб, йиғилганларни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллик байрами билан муборакбод этди сўнгра стандартлаштириш, маҳсулотларни сертификатлаштириш ва метрология тизимларида олиб борилаётган ишлар, амалдаги қонунлар ва қўлланилаётган меъёрий ҳужжатларнинг мазмун моҳияти хусусида гапириб берди.
Йиғилишда Шаҳрисабз туман ҳокимлиги, “Қашқадарё стандартлаштириш, метрология бошқармаси” ҳамда “Қашқадарё синов ва сертификатлаштириш маркази” Давлат корхонасининг раҳбар ва мутахассис ҳодимлари, шунингдек Шаҳрисабз туман ДСБ, Шаҳрисабз туман ДСEНМ, Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортни қўллаб қувватлаш жамғармаси Қашқадарё вилояти филиали, Қашқадарё вилоят ўсимликлар карантини инспекцияси, Шаҳрисабз туманида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар, қўшма корхона, кичик ва ўрта бизнес субъектларининг вакиллари қатнашдилар.
Йиғилишда иштирок этганлар стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳаларига оид ўзларининг қизиқтирган барча саволларига қониқарли жавоблар олдилар.
Ахборот хизмати