Маълумки ипакчиликни ривожлантиришда сифатли пилла хомашёси етиштириш муҳим аҳамиятга эга. Бу борада Ипакчилик илмий тадқиқот институти фаолияти аҳамиятга моликдир. Кейинги йилларда институтда 20 дан ортиқ истиқболли тут навлари ва яна шунча ипак қурти зот ва дурагайлари яратилди. Ҳозир юртимизда боқилаётган ипак қуртининг 55-60 фоизи институт олимлари томонидан яратилган. 

 

“Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги Департамент мутахассисларининг институт жамоаси билан учрашуви ҳам соҳани янада ривожлантириш истиқболлари, тегишли стандартларни қайта кўриб чиқиш, соҳага халқаро меъёрларни жорий қилиш орқали экспорт салоҳиятини янада ошириш ҳамда халқаро талабларга жавоб берадиган замонавий лаборатория ташкил этиш масалаларига бағишланди. Бунга қадар Департамент мутахассислари томонидан 44 та хом ипак ишлаб чиқариш корхоналари ўрганилиб, фаолиятни жонлантириш юзасидан тегишли маслаҳатлар берилган эди. 

Учрашув давомида институт олимлари билан  биргаликда олиб бориладиган ишлар борасида келишиб олинди.