Маълумки, юртимизда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлов жараёнлари давом этмоқда. Сайловлар мамлакатда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар, яқин ва олис истиқбол учун белгилаб олинадиган стратегик тараққиётнинг дастурий вазифаларини амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади.
Хоразм синов ва сертификатлаштириш марказида “Сайловнинг аҳамияти, ушбу соҳадаги қонунчилик ҳамда унга киритилган ўзгартиришлар” юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда “Ўзстандарт” агентлиги юридик бўлим бошлиғи Ш.Ўринов иштирок этиб, ходимларга сайловларни ўтказиш ва унинг аҳамияти, шунингдек бу йилги сайловлар янги қабул қилинган сайлов кодекси асосида ўтказилиши тўғрисида маълумот берди.