“Ўзстандарт” агентлиги томонидан амалдаги миллий стандартларни халқаро талаблар билан уйғунлашганлик даражасини ошириш мақсадида жорий йилда 2,1 мингта халқаро стандартлар қабул қилиниб, йил якунига қадар 29,3 фоизга етказилади.

Жумладан, қурилиш ва қурилиш материаллари соҳасида 2019 йил учун белгиланган 340 та стандартдан ўтган даврда 173 таси қабул қилинди ва йил якунига қадар 167 таси қабул қилиниб, амалиётга жорий этилади.

Электротехника соҳасида 229 та (ISO, IEC, EN), озиқ-овқат саноати соҳасида 158 та халқаро стандартлар (CODEX STAN, ISO, UNECE, EN) тўлиқ қабул қилинди.

Шунингдек, миллий маҳсулотларимизнинг сифатини ва рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида енгил саноат маҳсулотларига 100 та, чарм маҳсулотларига 60 та, металлургия маҳсулотларига 33 та халқаро стандартлар қабул қилинмоқда.