“Ўзстандарт” агентлигида  Франциянинг «Бюро Веритас» (Bureau Veritas) компаниясининг вице-президенти Марсел Хочар ва ушбу компаниянинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси бош директори Тугай Караагач билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда мувофиқликни баҳолаш, СЕ маҳсулот маркировкаси, маҳсулот синовлари, хорижий давлатларнинг мувофиқлик сертификатларини  тан олиш, ички бозорни сифатсиз маҳсулотлардан ҳимоя қилиш, маҳсулот синови бўйича лабораториялар ташкил этиш, сифат миллий инфраструктурасини ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш  бўйича ҳамкорлик мавзусига оид масалалар муҳокама этилди.