Стандартлар институтида Турк стандартлар институти (TSE) билан ҳамкорликда IOC SMIIC 1 “Ҳалол” озиқ-овқат маҳсулотларига умумий талаблар ва ISO 22000:2018. “Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги менеджмент тизимлари” халқаро стандартлари бўйича ўқув семинари ташкил этилди.
Семинар иши Турк стандартлар институти (TSE)нинг тажрибали халқаро экперт-аудитори, EOQ-Европа Сифат Ташкилотининг Туркия вакили, СМИИК стандартини ишлаб чикувчи комиссия аъзоларидан бири, биология фанлари доктори Музаффар Узан томонидан олиб борилди.
Халқаро ўқув курсига Ўзбекистон Мусулмонлар идораси, Санитария ва эпидемология назорати давлат корхонаси, “Ўзстандарт” агентлиги синов ва сертификатлаштириш ҳудудий бўлимлари ходимлари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи хусусий фирма, корхона ва жамоат ташкилотларининг ходимлари жалб этилди.
Ўқув курси якунида қатнашчиларга халқаро мақомдаги сертификатлар топширилди.