“Ўзстандарт” агентлиги доимий анъанисига содиқ қолган ҳолда оммавий ахборот воситалари иштирокида медиатур нигоҳини корхоналардаги маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнларига қаратмоқда. Навбатдаги медиатур Ўрта Осиёда ягона бўлган, музлатилган ярим тайёр картошка маҳсулоти ишлаб чиқарувчи “Solanuz” корхонасида ташкил этилди.

 

Медиатур давомида ОАВ ходимлари корхона фаолияти билан танишиш асносида, миллий маҳсулотларимизни халқаро стандарт талаблари асосида ишлаб чиқарилаётганига гувоҳ бўлдилар.

Мазкур корхона ўз фаолиятида халқаро сифат тизимларини кенг жорий этиш орқали, маҳсулот сифатини янада яхшилашга эришмоқда.