Ўзбекистон миллий метрология институтининг Геометрик ва механик катталиклари илмий ишлаб чиқариш бўлими мутахассислари жорий йилнинг Германия Федератив Республикасининг Кёлн шаҳрида жойлашган “JENOPZTIK Robot GmbH” корхонасида хизмат сафарида бўлиб қайтдилар.
Хизмат сафари мобайнида “MultaRadar” ва “TraffiStar” русумли ҳаракат тезлигини фото-видео фиксация қилиш ўлчаш воситаларини турини тасдиқлаш ҳамда давлат синовидан ўтказиш ишлари амалга оширилди.
Хизмат сафари давомида “MultaRadar” русумли ҳаракат тезлигини ўлчаш воситасининг “CD” модификацияси ҳамда “TraffiStar” русумли ҳаракат тезлигини ўлчаш воситасининг “SR 290” модификациясига стандартлар томонидан қўйилган техник ва метрологик талабларга мувофиқлигини синаш ишлари амалга оширилди.
Синаш натижаларига кўра юқорида қайд этилган ўлчаш воситаларини ўрнатилган тартибда давлат реестрига киритиш ишлари амалга оширилмоқда.