Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси ва Франция Республикаси ўртасида икки томонлама алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4037-сон қарори билан тасдиқланган чора-тадбирлар режасидаги топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон миллий метрология институти ва Франция Миллий Метрология ташкилоти (LNE) ўртасида меморандум имзоланди.
Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси кўмагида Франция Миллий Метрология ташкилоти (LNE) билан имзоланган меморандум Франция ва Ўзбекистон давлатлари ўртасида метрология соҳасини ривожланишига хизмат қилади.
Мазкур меморандум асосида Францияда метрология соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан яқиндан танишиш, биргаликда илмий изланишларни олиб бориш,ҳамкорликда трейнинг-семинарлар ташкил этиш имкониятлари яратади.