“Ўзстандарт” агентлиги тизимидаги мавжуд лабораторияларни модернизациялаш, синов базаларини такомиллаштириш учун 2019 йилнинг ўтган даври мобайнида 4,1 млрд. сўмлик 35 дона замонавий синов ускуналари харид қилинди. Бунинг натижасида лабораторияларда қўшимча 140 дан зиёд синов усуллари амалиётга жорий этилди.
Йил охирига қадар жами 9,5 млрд.сўмлик 123 дона ускуналар харид қилиниши ҳамда лабораторияларда 300 га яқин синов усуллари ўзлаштирилади ва натижада 2019 йилда агентлик тизимидаги Фарғона вилоятида озиқ-овқат ва Навоий вилоятида эса электротехника лабораторияларни халқаро аккредитациядан ўтказиш имконияти яратилди.