“Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги Департаментда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги”ни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги қарорига мувофиқ “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари сайловларида иштирок этиш ҳар бир фуқаронинг конституциявий ҳуқуқи ва фуқаролик бурчидир” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатини департамент раҳбари З.Ғуломов очиб, дастлаб сайловларда илк бор иштирок этаётган ходимларни табриклади ва ушбу сайловлар мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида муҳим аҳамият касб этиши, шу боис унда ҳар бир Ўзбекистонлик юксак масъулият ва дахлдорлик ҳис қилган ҳолда иштирок этиши лозимлиги тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтди.
Тадбирда иштирок этган Адлия вазирлиги Шайхонтаҳур туман бўлими бош маслаҳатчиси Азимбой Нуруллаев давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайловларни ўтказишда сайловчиларнинг ваколатлари, янгидан қабул қилинган Сайлов кодексининг муҳим жиҳатлари, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган сиёсий партиялар тўғрисида батафсил маълумот берди.