Жорий йилнинг 12-15 ноябрь кунлари Женева шаҳрида Жаҳон Савдо Ташкилотининг “Савдодаги техник тўсиқлар (ЖСТ СТТ) тўғрисидаги битими” бўйича чуқурлаштирилган курслари бўлиб ўтмоқда.
Ушбу чуқурлаштирилган курслар ЖСТ СТТ қўмитаси экспертлари бошчилигида, алоҳида секциялар ишлари эса Канада стандартлар иттифоқи стратегик сиёсат ва ҳамкорлик бўлими раҳбарияти ҳамда ASTM Internationalнинг ташқи алоқалар раҳбарияти, Европа Комиссиясининг ички бозор, саноат, тадбиркорлик ҳамда кичик ва ўрта бизнес бўйича бош директори, BIPM раҳбари Энди Хенсон ва OIML (Қонунлаштирувчи Метрология халқаро ташкилоти) раҳбари Ян Данмилл, АҚШ миллий стандартлар ва технологиялари институти, Европа Ҳамкорлигининг аккредитация бўйича ижрочи вакили, ИСОнинг мувофиқликни бахолаш қўмитаси раҳбари ва бошқалар томонидан олиб бориляпти.
Ушбу курсда дунёнинг 25 мамлакати иштирокчилари қатнашмоқда.
Жумладан Ўзбекистон номидан ушбу юқори нуфузли халқаро анжуманда “Ўзстандарт” агентлиги вакили сифатида Стандартлар институти директорининг номзоди илгари сурилган.
Курс давомида техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология, аккредитация, мувофиқликни баҳолаш ва умуман сифат инфрастузилмасининг савдодаги техник тўсиқларни бартараф этишдаги ўрни ҳақида тўхталиб ўтилмоқда.