Бутун жаҳон сифат куни ҳар йили дунёнинг кўплаб мамлакатларида ноябрь ойининг иккинчи пайшанба куни нишонланиб келинади. Бу йилгиси 2019 йил 14-ноябрга тўғри келди. Ушбу байрам дунёда биринчи марта 1989 йил 9-ноябр куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) кўмагида Европа Сифат Ташкилоти (ЕСТ) ташаббуси билан нишонланган.

Бутун жаҳон сифат кунининг асосий мақсади, юқори сифатли маҳсулотлар ва хизматларнинг аҳамиятини ошириш, шунингдек сифатга эришишдаги муаммоларга этиборни қаратиш тадбирларни фаоллаштиришдан иборат.  

Сифат бу нафақат одамлар ва атроф-муҳит учун, балки маҳсулотларнинг хавфсизлиги, истеьмолчиларнинг сўровларини ва талабларини белгилайдиган муҳим меъзон ҳисобланади.

Замонавий шароитда сифат тушунчаси инновацияларни амалга ошириш билан чамбарчас боғлиқ ва бугунги кунда инновацион ривожланиш фақат сифат билан узвий боғлиқ ҳолда бўлиб, уни доимий равишда такомиллаштириб ва ​​ўзгариб туриши мумкин.

Бу маҳсулотни, ташкилотни ва охир-оқибат атрофимиздаги дунёни яхшилайдиган сифатдир, бу ҳар бир корхона, ҳар бир саноат ва албатта ҳар бир мамлакатнинг ривожланишида ва барқарор муваффақиятга эришишга ундайди.

Ўбекистонимизнинг сифат соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий мақсади, юртимиз иқтисодиётининг барқарор ривожланиши учун ички ва ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотларимиз ва хизматларнинг рақобатдошлигини таьминлаш, ижтимоий масалаларни ҳал қилиш ва пировардида фуқароларнинг ҳаёт сифатини яхшилашдан иборатдир.

“Ўзстандарт” агентлиги барчани шундай ажойиб кун билан қутлаб, сиҳат-саломатлик, тинчлик, фаровонлик ва албатта барча соҳаларда сифатга эришишни тилаб қолади!