Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлиги янги босқичларда ривожланиб бормоқда. Айниқса, миллий маҳсулотларимизнинг синовларини такомиллаштириш, халқаро стандартларни кенг жорий қилиш ва ҳамкорлик асосида замонавий лабораторияларни ташкил этиш йўналишларида мақсадли лойиҳалар устида иш олиб борилмоқда.
Шу мақсадларнинг амалий натижасида “Ўзстандарт” агентлиги ва тизим-ташкилотлари масъулларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари жорий йилнинг 4-11 ноябрь кунлари Пекин шаҳридаги Қурилиш маҳсулотлари Академияси ва унинг жойлардаги бўлинмалари фаолияти билан танишдилар.
Мазкур лабораторияларда қурилишда ишлатиладиган цемент, ойна, арматуралар ва бошқа маҳсулотларнинг стандарт талаблари асосидаги синовлари юзсидан маълумотга эга бўлдилар.
Келгусида бундай лабораторияларни “Ўзстандарт” агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этиш режалаштирилди.