Стандартлар институти ва Германиянинг ALPHA Consulting GmbH ташкилоти ўртасида ўзаро ҳамкорлик келишуви имзоланди.
Мазкур келишув Германия Федерал иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш вазирлиги (BMZ) ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) томонидан ALPHA Consulting GmbH ташкилоти орқали амалга оширилаётган "Ўзбекистон ва Қирғизистон саноат соҳасида техник тартибга солиш ва миллий стандартлаштириш стратегиясини оптималлаштириш" лойиҳаси доирасида Ўзбекистонда Европа меъёрлари ва стандартларини уйғунлаштириш борасида Германия экспертларини жалб қилиш, юртимиздаги соха бўйича мутахассисларнинг малакасини оширишни кўзда тутади.