“VENTE TRADE” CO. LTD корхонаси (Таиланд давлати) томонидан ишлаб чиқарилган, енгил сиропда консерваланган “Marinelle” халқа шаклидаги ананас маҳсулотини мувофиқлигини баҳолаш жараёнида қуруқ моддалар миқдори кўрсатгичи бўйича ГОСТ 33443-2015 “Консервы. Фрукты в сиропе. Общие технические условия” давлатлараро стандарти талабларига номувофиқлиги аниқланди.
Ҳурматли истеъмолчилар юқорида номи келтирилган “Marinelle” маҳсулотини харид қилишда сифатини тасдиқловчи мувофиқлик сертификатини талаб қилишингиз тавсия этилади.
Батафсил маълумот: dalil.standart.uz.