Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Расулов Рауфжон Ғофурович “Ўзстандарт” агентлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими бошлиғи, Бош директорнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби лавозимига тайинланди.

Р.Расулов 1994 йил Тошкент давлат университетининг журналистика факультетини битирган. 2015 йилдан “Ўзстандарт” агентлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Агентликдаги фаолиятига қадар Ўзтелерадиокомпанияда муҳаррир, катта муҳаррир лавозимларида ишлаган.

Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.

Манба: ЎзА