Германиянинг Франкфурт шаҳрида Ҳалқаро Аккредитация форуми (IAF) ва Ҳалқаро Лабораторияларни аккредиатциялаш ташкилотлари бош ассамблеясининг ҳар йили ўтказиладиган қўшма учрашуви бўлиб ўтди.

Бош ассамлея ILAC ва IAFнинг йиллик фаолиятидаги муҳим воқеа ҳисобланиб, унда ўтган йилнинг натижалари кўриб чиқилади ва кейинги йил учун стратегик режа тасдиқланади.

Тадбирда  75 та мамлакатдан мувофиқликни баҳолаш ва аккредитация ишларига алоқадор 400 дан ортиқ мутахассислар иштирок этишди.

Бугунги кунда Аккредитация маркази ILACнинг муҳбир аъзоси бўлиб,
2021 йилда ушбу ташкилотнинг тўлақонли аъзоси бўлиши режалаштирилган.