Чирчиқ синов ва сертификатлаштириш маркази томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 августдаги 698-сонли “Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ва унинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида Тошкент вилоятида фаолият юритаётган Олмалиқ ва Бекобод синов ва сертификатлаштириш марказлари иштирокида семинар тренинг ташкил этилди.
Семинар тренингда Тошкент вилояти МИБ ходимлари, вилояти давлат хизматлари агентлиги, вилоят газ ва сув таъминоти ҳудудлари вакиллари иштирок этдилар.
Семинар ишида, қарор билан давлат хизматлари кўрсатишда юридик ёки жисмоний шахсларнинг бевосита иштирок этишини талаб қиладиган тартиботлар сонини ҳамда уларнинг кўрсатиш муддатини тубдан қисқартириш, юридик ва жисмоний шахслардан бошқа ташкилотлардан олинадиган ҳужжатлар ва маълумотлар талаб қилинишини бекор қилиш каби масалалар моҳияти атрофлича тушунтириб берилди.