“Ўзстандарт” агентлиги ва “Паррандасаноат” уюшмаси билан ҳамкорликда озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини «Ҳалол» стандарти талаблари бўйича сертификатлаштиришга бағишланган семинар ташкил этилди. Унда Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий тадқиқот институти мутахассислари ҳамда уюшма аъзолари бўлган паррандачилик корхоналари вакиллари иштирок этди.
Семинарда Ҳалол сертификатлатириш учун паррандачилик корхоналарида озиқ-овқат маҳсулотлари хафвсизлигини таъминлаш мақсадида, ISO 22000 “Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги менежменти тизимлари – Озиқ-овқат маҳсулотлари яратиш тизимида иштирок этувчи ташкилотларга қўйиладиган талаблар” халқаро стандарти жорий этилган бўлиши ҳамда мазкур стандарт юзасидан маълумотлар берилди.