“Ўзстандарт” агентлигида Германия Федератив Республикасининг “Федерал физик-техник институти” (PTB)нинг иккинчи баҳолаш миссияси делегацияси аъзолари ҳамда Агентлик тизим ташкилотлари раҳбарлари билан биргаликда “WORK-SHOP” шаклидаги йиғилиш бўлиб ўтди.
Мазкур йиғилиш давомида 2020-2023 йилларга мўлжалланган лойиҳа асосида амалга ошириладиган ишлар ҳақида музокаралар олиб борилди. Йиғилишда иштирок этганлар лойиҳа бўйича ўзларининг таклиф ва фикрларини билдиришди.
Йиғилиш якунида ҳамкорлик лойиҳаларини келажакда янада кўпайтириш ва икки томонлама дўстона алоқаларни мустаҳкамлашга келишиб олинди.