“Ўзстандарт” агентлигида "LG Electronics Overseas Trading FZE" компаниясининг Ўзбекистон, Россия ва Қозоғистон ваколатхонаси вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда "LG Electronics Overseas Trading FZE" компанияси вакиллари томонидан ишлаб чиқаришни сертификатлаш тартиби, маҳсулот учун эхтиёт қисмларга мувофиқлик сертификатларини қўллаш тартиби, Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕАЭС) сертификатларини тан олиш, сертификатлаштириш ишларни олдиндан амалга ошириш имкониятлари, номенклатуранинг тўлиқ рўйхатини ва дастлабки сертификатни тақдим этиш, маҳсулот партиясини сертификатлаш муддатлари мавзусига оид берилган саволларига “Ўзстандарт” агентлиги мутахасислари томонидан тушинтиришлар берилди.
Суҳбат чоғида стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш, ички бозорни сифатсиз махсулотлардан химоя қилиш, электртехника маҳсулотлари синовлари бўйича салоҳиятли мутахассислар тайёрлаш, хорижий тажриба ошириш юзасидан хамкорликни ривожлантириш бўйича фикр алмашилди.
Учрашув сўнгида “Ўзстандарт” агентлиги вакиллари томонидан "LG Electronics Overseas Trading FZE" компанияси вакилларига электртехника маҳсулотлари қўшма синов лабораториясини ташкил этиш юзасидан инвестиция лойихаси тақдим этилди.