"O’zbek-Turk Test Markazi" қўшма корxонаси қошидаги “Тўқимачилик ва пойафзал маҳсулотларини синаш лаборатория”си TS EN ISO 17025-2017 "Синаш ва калибрлаш лабораторияларининг компетентлигига қўйилган умумий талаблар" бўйича аккредитация доираси кенгайтирилди ва инспекциядан янги таҳрир бўйича муваффақиятли ўтди. Мазкур ўрганиш Туркия аккредитация идорасининг “ТУРКАК” экспертлари томонидан ўтказилди.
Шуни таъкидлаш керакки, "O’zbek-Turk Test Markazi" лабораторияси шунга ўxшаш хизматларни тақдим этадиган бошқа лабораториялар қаторида TS EN ISO 17025-2017 халқаро стандарти талабларига мувофиқлик сертификати билан тасдиқланган.
Аккредитация доирасини кенгайтириш лабораторияда ўтказилаётган синовларнинг сифатини тўлиқ яxшилаш ва тақдим этиладиган хизмат турларини кенгайтириш имконини беради.