Жорий йилнинг 14 октябрь куни “Ўзстандарт” агентлигида Германиянинг Федерал физика-техник институти (PTB) экспертлари Оливер Диттхардт, Клеменс Санетра, Кристиан Сеуферт иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда “Марказий Осиё мамлакатларида сифат инфратузилмасини мустаҳкамлаш” янги лойиҳаси, уни амалга ошириш бўйича замонавий ва самарали ёндашув усуллари, лойихада асосий урғу берилган сифат инфратузилмаси, метрология ва аккредитация сохасини ривожлантириш чора-тадбирлари мухокама этилди.
Лойихани амалга ошириш юзасидан хафта давомида Германия Федерал физика-техник институти (PTB) экспертлари ва Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Стандартлар институти, Акрредитация Маркази, Миллий метрология институти вакиллари билан бир қатор учрашувлар бўлиб ўтади.