Форумда, деярли барча МДХ давлатларининг стандарлаштириш институтлари раҳбарлари (Озарбойжон, Арманистон, Қозоғистон, Молдова), Европанинг нуфузли етакчи стандартлаштириш институтлари раҳбарлари, хусусан Сербия, Босния ва Герцеговиня, Словения давлатлари стандартлаштириш институтилари раҳбарлари, ASTM вице-президенти, ҳамда Россия Федерациясининг машинасозлар уюшмаси раиси ўринбосари (ИСОнинг 2011-2012 й.й.даги президенти), Россия кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш федерал корпорацияси бош директори, стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар раислари ва уларнинг ўринбосарлари катнашишди.
Форумни биринчи кун, пленар йиғилишининг биринчи ярмида, Россиянинг техник жиҳатдан тартибга солиш ва метрология федерал Агентлиги раҳбари А.Абрамов, ИСО нинг сайланган президентии Э.Ньороге, ASTM ташкилоти вице президенти П.Джонс нуқт сўзладилар ва ҳозирги кундаги стандартлаштириш сохаси олдида турган вазифалар ва уларнинг ечимлари ҳақида очиқ суҳбат олиб бордилар.
Пленар йиғилишнинг иккинчи қисмида Стандартлаштириш Институтлари раҳбарлари ўз докладлари билан иштирок этишди, жумладан “Ўзстандарт” агентлиги Стандартлар Инсититути директори Г.Газиев “Ўзбекистонда стандартлаштириш тизими: бугунги кун ва келажак” мавзуидаги чиқишини тақдим этди. Форумда Стандартлаштириш Институтлари раҳбарлари амалга оширилаётган ишлар, хукумат томонидан стандартлаштиришга берилаётган эътибор ва халқаро стандартларни ишлаб чиқишда мутахассисларнинг (экспертларнинг) ўрни ҳақида алоҳида тўхталиб ўтишди.
Форум давомида МДҲ давлатлари вакиллари билан алоҳида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Форумнинг биринчи кун натижаларига кўра ИСОнинг 2019-2020 й.й.га сайланган президенти Э.Ньороге, ASTM вице президенти П.Джон, Молдова стандартлаштириш институти директори И.Варварюк билан “Ўзстандарт” Агентлиги вакиллари ўртасида музокаралар ўтказилиб, яқин келажак учун ўзаро хамкорлик масалалари келишиб олинди.